Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оила – муқаддас маскан
2010
Оила – бизнинг ҳаётимиздаги энг азиз даргоҳ! Оила тинч ва мустаҳкам бўлса инсон хотиржам касб фаолиятини давом этади.
Оила – муқаддас маскан

Бу гал Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Оила – муқаддас маскан” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Унда вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи З.Шодиева, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси М.Тажибаев, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши “Ёш оила” бўлими бош мутахассиси Н.Муродова ва бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов очиб берди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, ҳар жиҳатдан соғлом оилани шакллантиришда хотин-қизларни ижтимоий – ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш оилаларга моддий ва маънавий кўмак беришга қаратилган ислоҳотлар халқимизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик намунасидир.

Айниқса, Президентимиз томонидан 2017 йил 2 февралда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Тадбирда сўзга чиққан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи З.Шодиева марказ томонидан ажрим ёқасида турган оилалардаги муаммоларни ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилганлиги ҳақида тўхталиб, ўтказилган сўровномалар юзасидан олинган таҳлиллар оилаларни сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш омиллари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Оила ажримларини олдини олиш борасида суд идоралари томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида ҳам сўз борди. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси М.Тажибаев таъкидлашича, суд томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида 234 та оила яраштирилишига эришилган.

Юқорида таъкидланганидек, оила бу – муқаддас қўрғон! Ана шу қўрғонни асраб-авайлаш барчамизнинг масъулиятли вазифамиздир. Зеро оилалар мустаҳкам, тинч-тотув бўлса ана шу юртда ривожланиш ва тараққиёт ҳукм суради.

17.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг