Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказиб, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Жумладан, пойтахтимизнинг Чилонзор туманида фуқаро С.Д. хорижда ишлаб чиқарилган, республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган 15 дона 16 зарбли салют пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Қўлга олинган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 7,5 млн. сўмни ташкил қилар экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
16.12.2018