Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият кушандаси
1547
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир.
Коррупция – жамият кушандаси

Шу сабабли Коррупция ва порахўрликка қарши курашиш, олдини олиш мақсадида божхона органларида хам бир қатор ишлар амалга оширалаётган бўлиб жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси,  ҳарбий қисм хизматчилари ва “Қудуқли” темир йўл бекати ходимлари иштирокида “Коррупция –жамият кушандаси” мавзусида очиқ суҳбат бўлиб ўтди.

Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базаси ва божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

    Бундай йиғилишларни ўтказишдан мақсад аввало аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашиш, унинг олдини олишдир.  Тадбир иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдириш жараёнида, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида эътироф этилиб унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Ш.Шоимкулов

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

17.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг