Жиззах вилоят божхона бошқармаси ва вилоят давлат солиқ бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Очиқ мулоқот” теледастури фикримизнинг яна бир тасдиғидир. Унда аҳоли жумладан, тадбиркорлар томонидан йўлланган саволларга соҳа ходимлари томонидан жавоблар берилиб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Хусусан, муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 24 ноябрда қабул қилинган “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти кенгроқ тушунтириб ўтилди.
Қолаверса, мулоқот давомида тадбиркорлар, хусусан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига бугунги кунда божхона тўловлари бўйича жорий этилаётган имтиёзлар бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиш лозимки, бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ташкил этилиши мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонларнинг ҳуқуқий тушунча ва кўникмаларини ошириш билан бирга, уларнинг эркин ва самарали иш юритиши, иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишда янги имкониятлар яратади. Бу эса халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз тараққиёти янада юксак поғоналарга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
17.12.2018