Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситалари фош этилди
1597
Кун ўтган сайин барчамиз орзуқиб кутган янги йил байрами ҳам яқинлашиб келмоқда. Шу кунларда пиротехника воситаларни кўча-куйда пуллаб, мўмайгина даромад қилишни мақсад қилган уддабуронларнинг ниятларини божхоначилар пучга чиқаришмоқда.
Пиротехника воситалари фош этилди

Шу каби ноқонуний ҳолатларни олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоят божхона бошқармаси билан вилоят ИИБ тезкор гуруҳ ходимлари ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги Фирдавсий кўчасида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада фуқаро Н.С. томонидан жами 6 дона, ўн тўққиз залпли “Новый век” номли, оғирлиги 5 кг. 375 граммни ташкил этувчи пиротехника воситасини 3 млн. 600 минг сўмга пуллаётган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиб, унда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.  

 

17.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг