Ғиждувон тумани Деҳқон бозори ҳудудида фуқаро Ҳ.М. тўхтатилиб, унинг қўл юклари кўздан кечирилди. Натижада, у ўзи билан яширинча сотиш мақсадида, 8515 дона, оғирлиги эса 12,6 кг тенг пиротехника воситаларини олиб кетаётганлиги ўз тасдиғини топди.
Яна бир ҳолатда, айни шу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Р.У. тўхтатилиб, унинг ҳам қўл юклари кўздан кечирилганда, жами 10000 дона “Трения” ёзувли, вазни 10 кг пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Айни дамда, мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган бўлиб, ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15.12.2018