Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гугурт қутисидаги марихуана фош этилди!
1688
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолати ўз вақтида аниқланди.
Гугурт қутисидаги марихуана фош этилди!

Фуқаро С.Ф. “Opel Astra” русумли автотранспорт воситасида мамлакатимиздан чиқиб кетиш ниятида божхона пости орқали харакатланаётган чоғида унга тегишли бўлган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кинология хизмати ити ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада автоуловнинг ички салон қисми олд ўриндиқлари орасидаги “бар” ичидаги гугурт қутида қуритилган, ўткир ҳидли кўкимтир модда борлиги аниқланди.

Экспертиза мазкур моддани марихуана эканлигини тасдиқлади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг