Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, вилоятда божхона чегаралари орқали ўқ-дори, қурол-яроқ, портловчи ва гиёҳвандлик моддалари, шунингдек товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш борасида доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилоятининг “Ўзбекистон” чегара божхона постида ҳамкорликда ўтказилган тадбирда фуқаролар Қ.И ҳамда унинг жиноий шериги Т.К лар умумий қиймати 62 млн. сўмлик 8930 дона қоғоз қутичаларга жойланган пиротехника воситаларини юртимизга олиб киришга уринишлари ўз вақтида аниқланди ва уларнинг жиноий харакатларига чек қуйилди.
Шунингдек, ҳамкорликда ўтказилган тадбирлардан яна бири “Андархон” чегара божхона постида муваффақиятли якунланди. Қўшни мамлакатдан ҳаракатланаётган фуқаро Я.М бошқарувидаги «Опел-Астра» русумли автомашина хизмат ити ёрдамида кўрикдан ўтказилганида, автомашина салон қисмидан 9 дона 16 калибрли ов қуролининг патронлари борлиги аниқланди.
Шу куннинг ўзида божхоначиларнинг ҳамкорликда ўтказган навбатдаги тадбирида, фуқаро М.М бошқарувида бўлган “Тико” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада автомашина салонида яшириб қўйилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 90.000.000 сўмлик “Samsung” хамда “Huawei” номли телефонлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
15.12.2018