Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш”, “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги”, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йил кунги ПҚ-3512-сонли, 19.07.2018 йил кунги ПҚ-3873-сонли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 828-сонли қарори ҳамда яна бир қатор чора тадбирлар билан боғлиқ тартиботлар ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги чегара божхона постлари орқали пиёда ҳаракатланаётган бир гуруҳ моддий манфаатдорлик эвазига ёлланган фуқароларнинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказиш чоғида, улар томонидан хеч қандай сифатини, истеъмол қилишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжат ва сертификатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кираётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар қонуний хал бўлгунига қадар далолатнома асосида вақтинча сақловга топширилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
15.12.2018