Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
2611
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи ходимлари томонидан навбатдаги тилла операцияси ўз вақтида фош этилди.
Заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Қўшни давлат ҳудудидан юртимизга кириб келаётган чет эл фуқаролари И.И. ва М.С. ҳамда қўшни давлат фуқароси С.Т. лар белгиланган тартиб асосида шахсий кўрикдан ўтказилди. Текширув давомида ушбу фуқароларнинг кийимлари ички чўнтакларида жами 179,14 грамм заргарлик буюмларини республикамиз худудига ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлганликлари ва олиб ўтилган заргарлик буюмларини кейинчалик Наманган вилоятида сотиш мақсадида эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

15.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг