Ушбу қарорлар асосида божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб ўтиш меъёрлари белгиланган бўлса ҳам, лекин айрим фуқаролар томонидан белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларни яширинча ва декларацияламасдан, божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга бўлган уринишлари аниқланмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ва Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 330-сонли йўловчи поездининг 11-сонли вагонида фуқаро К.Ш. томонидан жами қиймати салкам 99 миллион сўмлик кийим-кечаклар ва халқ-истеъмол товарларини божхона ҳудуди орқали гўёки “транзит” олиб ўтиш ниқоби остида республикамизга олиб кирилиб, ушбу товарларни мамлакатимизнинг ички ҳудудида сотиш мақсадида поезддан тушириб қолдираётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Яна шунга ўхшаш ҳолат, 324-сонли йўловчи поездининг 2-сонли вагонида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Ж. томонидан жами қиймати 28 миллиондан ортиқ бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак товарлари ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасига олиб келаётганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, мазкур поезднинг 14-сонли вагони божхона кўригидан ўтказилганида, унда фуқаро Н.У. томонидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами қиймати 22 млн. сўмдан ортиқ бўлган сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган “Нежный” номли йогуртлар ва “Нестожен” номли болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасига олиб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, божхона ходимлари 648-сонли “Бейнеу-Нукус” йўналишидаги йўловчи поездининнг 6-сонли вагонида фуқаро К.П. томонидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган жами қиймати 9 млн. сўмдан ортиқ бўлган флешкаларни қонунга зид равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишини олдини олишди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
14.12.2018