Зеро, у одамларнинг эзгу мақсадларига соя солиш билан бирга уларни барбод этишга олиб келади.
9декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб Сирдарё вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида коррупция, тамагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда божхона ходимларига Республика иқтисодиётини ҳимоя қилишда катта масъулият юклатилганлиги, божхона тизимидаги ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларини виждонан бажариши, коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 24 ноябрь куни қабул қилинган “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармонига асосан эндиликда божхона тизимида кенг кўламли ишлар амалга оширилиши, қолаверса, ушбу фармон нафақат тадбиркорлар балки ходимлар фаолиятида муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, адолат қарор топган жамиятда яшашимиз учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.
У.Шодмонқулов
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходими
10.12.2018