Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
2300
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори талабларига мувофиқ,

“FARM LYUKS INVEST” MЧЖ номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун амал қилиш муддати чекланмаган 1701/0024-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини;

“TERMINAL SERVICES INVEST GROUP” MЧЖ номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун амал қилиш муддати чекланмаган 1701/0025-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини;

“GULISTAN SERVICE WORK” ХК номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун амал қилиш муддати чекланмаган 1701/0026-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини;

“XORAZM SHAKAR” AЖ номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун амал қилиш муддати чекланмаган 33/0003-сонли лицензия қайта расмийлаштирилганлигини маълум қилади.

13.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг