Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шовотда дизель ёқилғисининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
2164
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали яширин равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.
Шовотда дизель ёқилғисининг ноқонуний  айланмаси тўхтатиб қолинди

Навбатдаги ана шундай ҳуқуқбузарлик “Шовот” чегара божхона пости орқали кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Ш.М бошқарувидаги Volvo русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида аниқланди. Яъни тиркаманинг таг қисмига қўлбола усулда пайвандлаб ўрнатилган қўшимча бакда, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган, умумий қиймати салкам 11 миллион сўмни ташкил этган жами 2 тонна 200 литр дизель ёқилғисини мамлакатимиз ҳудудида қайта сотиш мақсадида яширинча олиб келаётганлиги божхоначиларимиз томонидан фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Хоразм вилояти божхоначилари томонидан 10 та ҳолатда 4 тонна, 25 млн. сўмлик ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

13.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг