Шундан сўнг, божхоначилар томонидан холислар иштирокида ушбу шахс текширилганида, унинг уяли телефони хотирасидан 115 дона диний мазмундаги аудиофайллар борлигини аниқланди.
Эксперт хулосасига кўра, ушбу аниқланган аудио файллар ичида 3 дона тақиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи аудиофайллар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
13.12.2018