Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2436
Олмалиқда Тошкент вилояти божхоначилари томонидан тадбиркролар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сон Фармонининг мазмун-моҳиятига қаратилган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Олмалиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бўлиб ўтган тадбирда бошқарманинг Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бош инспектори С.Назаров, пост бошлиғи Г.Камилова ва бошқалар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви мутахассисларга мавзу юзасидан кўргазмали маърузалар қилишди.

Таъкидлаш жоизки, юқорида тилга олинган Фармонга биноан 2018 йил 1 декабрдан бошлаб, товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўкатизшда махсус йўлакларни назарда тутувчи – Хавфни боқшариш тизими жорий қилинди. Мулоқотда мазкур йўлакларнинг фарқлари ва хусусиятлари бўйича тушунтиришлар берилди. Тушунтирилишича,

“сариқ йўлак” - бунда божхона декларацияси, ҳужжат ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

“қизил йўлак”, - бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади.

 

2019 йил 1 мартдан бошлаб, эса “яшил” ва “кўк” йўлаклар ҳам амалиётга жорий қилинади. Унга кўра,

“яшил йўлак”, - бунда хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;

“кўк йўлак”, - бунда хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходими ўрнатилган тартибда тасдиқланган товарларни кўздан кечириш ҳамда намуна ва пробалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага асосан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими буюрган божхона операцияларини бажариши лозим.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси томонидан товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақти божхона пости ходимлари фаолиятини самарадорлигини асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан бирга, божхона расмийлаштируви вақти тўғрисидаги статистик ахборот ҳар ойда барча божхона постлари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий вэб-сайитида эълон қилиб борилади.

Фармон билан барча товарларга нисбатан экспорт шартномаларини Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талабнинг бекор қилинганлиги йиғилганларнинг диққатини ўзига жалб қилди.

Йиғилиш сўнгида Г.Камилова ҳозирги кунда божхона тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга енгиллик яратиш, божхона назорати самарадорлигини ошириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва расмийлаштирув жараёнини тезлаштиришга қаратилганлигини айтиб ўтиб, бунда инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантириш назарда тутилганлигини таъкидлади.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ва таклифлар очиқ-ойдин айтилди. Шу билан бирга иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

12.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг