Божхона соҳасидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш борасида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан бир қанча амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги тадбир “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постида тадбиркорларга Давлат божхона қўмитасининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2018 йил 25 июлдаги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2773-2 сон билан рўйхатдан ўтган) қарорига қаратилди.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414 сон Фармонига асосан қабул қилинган бўлиб, унга кўра 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқи ерилди.
Тадбиркорлар билан учрашувда божхона бошқармаси масъул бўлим ва гуруҳлар ходимлари иштирок этиб, амалдаги қонунчилик нормаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ва қулайликлар фуқаролар ва ТИФ қатнашчиларига иш фаолиятини янада жадаллаштириш юзасидан киритилганлиги, ушбу қарор мазмун-моҳияти ва у билан юзага келган ўзгаришлар тушунтириб ўтилди.
Учрашувда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди ҳамда ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
7.07.2018