Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона ходимлари ўртасида спорт мусобақалари якунига етди
2498
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилган.
Бухорода божхона ходимлари ўртасида спорт мусобақалари якунига етди

Бу жараёнда аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, турли соҳаларда хизмат қилиб келаётган ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкиллаштирилиши натижасида уларнинг иш самарадорлигини ошишига эришилмоқда.

Худди шулар қаторида божхона органларида ҳам ходимларнинг хизматга ҳар томонлама шайлигига аҳамият қаратиш билан бир қаторда уларнинг маънавий ҳордиқ чиқаришлари ва спорт машғулотлари билан мунтазам равишда шуғулланишлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам шу мақсадда ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ушбу тадбир, вилоят божхона бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ўртасида ташкиллаштирилган бўлиб, унда спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва футбол турлари бўйича ёш божхоначилар ўзаро куч синашишди. Бир неча босқичда бўлиб ўтган беллашувларда, ходимларнинг жисмоний тайёргарликлари ҳакамлар ҳайъати томонидан назоратдан ўтказиб борилди.

Куни кеча эса, мазкур мусобақалар якуни бўйича бошқармада тантанали тадбир ташкил этилиб, ғолибларга медал ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

12.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг