Шу каби ҳолатлардан бири Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан фош этилди.
Қўшни мамлакатдан “Сариосиё” темир йўл бекатига кириб келган йўловчи поезди таркибида бўлган ресторан-вагон божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу ресторан-вагонда фуқаро Д.Ж. томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, 18 дона идишда пиво ҳамда 2 дона полиэтилен идишда қўлбола ароқ маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур пост ходимлари яна бир фуқаро М.Ш. томонидан сифати кафолатланмаган 57 дона косметика воситаларини олиб кирилишига чек қўйишди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
12.12.2018