“Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган Т.Ж. исмли шахснинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс божхона назоратидан яшириб, автомобил учун карнай қутилари ичига беркитилган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 50,5 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 61 дона антирадар қурилмаларини республикамизга олиб киришга уринган чоғида тўхтатиб қолинди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолат “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам аниқланди.
Фуқаро Ш.Д. бошқарувидаги “COBALT” русумли автоулов кўздан кечирилганда, автоулов эшиклари қопламаси ва юкхонаси ичидан божхона назоратидан яширган ҳолда ҳолда қиймати қарийб 22 миллион сўмлик 12 дона антирадар қурилмаси ва бошқа автомобиль эҳтиёт қисмларини қўшни давлатдан олиб кираётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
11.12.2018