“Доут-ота” чегара божхона пости орқали кириб фуқаро Х.С. бошқарувида бўлган автомашина божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган қиймати 45 млн. 435 минг сўмлик 618 дона парфюмерия ва 8 литр спирт маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни ва атир ҳамда атирсимон суюқликларни 3 донагача, алкоголь маҳсулотлари 2 литргача божхона тўловларисиз олиб ўтишга рухсат этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
11.12.2018