Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифатига кафолат борми?
1784
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Дўстлик” божхона пости орқали айрим фуқаролар кўмагида товарларни ноқонуний равишда олиб киришга уринган шахснинг қинғир қилмишларига чек қўйилди.
Сифатига кафолат борми?

Аниқроғи, ушбу шахс 2 турдаги сифати кафолатланмаган қандолат маҳсулотларини божхона пости ташқарисидаги автотураргоҳда ўзи олдиндан келишиб қўйган фуқаролардан қабул қилиб,  “Нексия” автомашинасига ортаётган вақтида фош қилинди.

Натижада, қиймати 6,2 млн. сўмлик 1630 дона ширинликларнинг яширинча олиб кирилиши ҳамда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олди олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом  эттирилмоқда.

11.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг