Тадбирда, коррупциявий омиллар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, инсон психологиясида порахўрликка бўлган мойиллик ва унга қарши кураш усуллари ҳақида маърузалар амалга оширилди.
Шунингдек, йиғинда коррупцияга қарши жаҳон мамлакатларида қўлланилган усуллар, уларнинг самараси борасида ҳам маълумотлар тақдим этиб борилди.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон порахўрлик иллатини бартараф этишда халқаро тажрибаларга таянган ҳолда иш олиб бормоқда. Айни пайтда мазкур иллатга қарши курашиш бўйича махсус давлат дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра барча даражадаги амалдорларнинг фаолияти тўлиқ шаффоф бўлиши таъминланмоқда.
Коррупцион алоқалар илдиз отмаслиги учун мажбурий ротация тартиби жорий этилди. Барча даражадаги амалдорларнинг фуқаролар билан муносабатларида тизимли назорат ўрнатилди ва турли бюрократик тўсиқлар олиб ташланиши учун бу муносабатлар механизми такомиллаштирилди. Бундан ташқари, барча мансабдорларнинг маошлари сезиларли даражада оширилди, суд тизими мустақиллиги таъминланди, пора олганлик ва берганлик учун жазо кескинлаштирилди. Шу билан бир вақтда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб турувчи мустақил ОАВ шакллантирилди.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак, йиғинда нафақат ходимларга, мазкур жиноятга қўл урилган тақдирда қонунда қўлланиладиган жазо чоралари ҳақида шу билан биргаликда, порахўрликнинг жамият тараққиётига салбий таъсир этиш даражаси борасида тушунтиришлар берилди.
11.12.2018