Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кун мавзуси” теледастурида кўтарилган асосий масалалар юзасидан божхоначилар билан мулоқот
2041
Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тизимда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш, шунингдек, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Жиззах вилоят божхона бошқармаси ходимлари иштирокида вилоят телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” дастури орқали очиқ мулоқот ташкил этилди.
“Кун мавзуси” теледастурида кўтарилган асосий масалалар юзасидан божхоначилар билан мулоқот

Мулоқот давомида дастлаб эътибор, муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 24 ноябрда қабул қилинган “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сон Фармони мазмун-моҳиятига қаратилди.

Жумладан, Фармонга мувофиқ жорий этилган хавфларни автоматлаштирилган тизим бўйича бошқариш,  “сариқ йўлак”, “қизил йўлак”, “яшил йўлак”, “кўк йўлак”, шунингдек божхона маъмурчилигини такомиллаштириш юзасидан “Йўл харитаси” ҳамда чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда божхона терминалларини қуриш тармоқ жадвали бўйича телетомошабинларга батафсил маълумот  ва тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, мулоқот жараёнида божхона тўловларида қўлланиладиган имтиёзлар бўйича қабул қилинган янги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишлар бўйича ҳам сўз юритилди.

Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш  ва тизимда мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби очиқ мулоқотлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари аҳолининг, жумладан тадбиркорларнинг  тушунчасини бойитиш билан бирга,  соҳани янада жадал ривожланиши учун хизмат қилиши турган гап. Зеро, тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

10.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг