Қарши шаҳрида ўтказилгантезкор тадбир давомида Қарши шаҳри ҳудудидаги савдо дўконларидан бирининг ёнида турган фуқаро К.Г.нинг ноқонуний хатти ҳаракатларига чек қўйилди.
Ушбу шахс бошқарувидаги юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина ҳайдовчиси ўриндиғи тагида хуфёна тарзда яширилган қиймати 2 миллион сўмдан ортиқ 203 қути акциз маркаларига эга бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган “Milano”, “Еsse change” номли тамаки маҳсулотлари яшириб қўйилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
10.12.2018