Жумладан, «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича парвозини якунлаган фуқаролар Х.З. М.У. ва М.З. лар божхона назоратидан ўтиши вақтида, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, турли дори воситалари ва тиббиёт буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлишгани фош бўлди.
Натижада, салкам 10 миллион сўмлик 814 қути турли хил сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Истанбулдан учиб келган фуқаро Х.С. эса “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, товарларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди. Ушбу шахс божхона назоратидан четлаб, қиймати салкам 21 миллион. сўмлик 4 минг дона косметик қаламларни олиб киришга уринган экан.
“Сеул-Тошкент» рейси йўловчиси фуқаро З.Р. ҳам божхоначиларни чалғитишга уриниб кўрди. Аммо, бу усул унга наф бермади. Ушбу шахс қўл юклари ичига яширганча 6.6 млн. сўмлик 28 дона қўл телефонларини олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Янги йил байрами арафасида шунчаки кўнгилхушлик мақсадида пиротехника воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишга иштиёқнинг ортиши табиий. Айни шу иштиёқ эса айрим фуқароларни божхона қоидабузарликларини содир этишларига сабаб бўлмоқда.
“Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро Д.Х. 32 дона пиротехника буюмларини гўёки янги йил совғаси сифатида олиб кираман деб янглишди.
Шунингдек, мазкур рейс билан учиб келган яна бир йўловчи К.И. эса сифати кафолатланмаган 40 дона конвалютада “Janumet” номли дори воситаларини олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
10.12.2018