Шундай тезкор тадбирлардан бири Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида ўтказилди. Тадбир давомида М. Т. исмли шахс хонадони ва томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, омборхонанинг чап тарафида жами 6 туп “наша” гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимлиги ўсиб турганлиги аниқланди.
Тошкент вилояти Пискент тумани худудида ҳам тезкор тадбири ўтказилиб, тадбир давомида А. У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида хонадон омборхонасидан соф вазни 10.6 грамм бўлган "марихуана" гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Тошкент вилоят ИИБ Эксперт Криминалистика бўлими мутахассислари мазкур ўсимликларнинг каннабис эканлигини тасдиқлашди. Шунингдек, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг агрохулосасига биноан, ўсимликларга нисбатан бажарилиши лозим бўлган барча агротехник тадбирлар амалга оширилганлиги ҳамда парвариш қилинганлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
9.12.2018