Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда 256 миллион сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди
1474
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди.
Наманганда 256 миллион сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди

Ўтказилган тезкор тадбирда, олдиндан олинган тезкор маълумот асосоида фуқаро М.И бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси Наманган вилояти  Янгиқўрғон тумани худудида тезкор кузатувга олиниб, Наманган шаҳри Нуробод МФЙ ҳудудида ходимлар томонидан автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, юк автомашина юкхона қисмида муқаддам қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига айланма йўллар орқали олиб ўтилган, хорижда ишлаб чиқарилган жами: 256 млн. сўмлик, 6 турдаги 6 турдаги: алюмин радиатор, керамик унитаз, кийим учун маникен, алюмин радиатори эҳтиёт қисмлари, кўзойнаклар ва қишки кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

5.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг