Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир
2562
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз қўлга киритган улкан муваффақиятлар, мамлакатимизнинг тараққиёт йўлига чиқиб олишида мустаҳкам пойдевордир. Унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилган.
Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган тадбирда ана шулар ҳақида сўз юритилиб, конституция – қонун устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойилларининг сўзсиз таъминланиши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида намунали хизмати ҳамда фидоийлиги билан эътирофга сазовор бўлган ходимларга навбатдаги лавозим ва унвонлар,  ташаккурномалар берилди. Ҳеч шубҳасиз мазкур унвонлар ходимларга чинакам байрамона совға бўлди.

Шунингдек, Конституциямизнинг 26 йиллиги муносабати билан  Жиззах вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби  ўртасида спортнинг мини — футбол тури бўйича мусобақа ҳам ташкил этилди. Ўтказилган мазкур беллашувда 8 та жамоа ўзаро куч синашди. Муросасиз ўтган финал баҳсида “ҚЎШКЕНТ” чегара божхона пости жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир  доирасида мусобақанинг ғолиб жамоаларига ва яхши натижа кўрсатган иштирокчиларга бошқарманинг эсдалик совғалари ҳам топширилди.

7.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг