Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда Конституция куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
2032
Бугунги кунда халқимизнинг эришган ютуқлари, бугунги тинч ҳаёти, давлатимизнинг халқаро майдондаги обрўсининг ортиб боришида Конституциямизда белгилаб берилган ҳуқуқий асосларнинг аҳамиятини эътироф этиш жоиздир.
Сурхондарёда Конституция куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Инсон шаъни ва қадр қиммати олий қадриятлар сифатида эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нафақат ҳуқуқий, балки том маънода маънавий ва маърифий аҳамиятга ҳам эга.

Шу муносабат билан  мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бош қомусимиз ҳисобланган Конститутциямизнинг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари кенг миқёсда нишонланмоқда. Хусусан, шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим саналардан бири - Конституциямиз кунининг қадри ва аҳамияти тобора ортиб бораётганлигини таъкидлашди

Зеро, вақт ўтган сари Асосий қонунимизнинг нуфузи, халқаро миқёсдаги обрў-эътибори мустаҳкамланиб бормоқда. Бугунги кунга келиб бош Қомусимиз ҳар бир фуқаромиз қалбан ва вужудан эъзозловчи муқаддас ҳуқуқий қадриятга, умид, ишонч ва эзгу-ниятлар қўрғонига айланган.

Конституциямизнинг амиятдаги нуфузи ва аҳамиятини, мазмун ва моҳиятини фуқароларнинг, айниқса ёш авлоднинг онггу идрокига чуқурроқ сингдириш божхоначиларнинг ҳам вазифаси эканлиги уқтириб ўтилди.

Шунинг учун ҳам Конституциямиздан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак, уни ҳар қанча ўрганиб, тарғиб қилсак арзийди.

7.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг