Ҳозирги кунда халқимизнинг яшаш шароитини яхшилаш, турмуш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кўплаб фуқароларимиз автотранспорт воситаларига эгалик қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Йўлларни тўлдириб ҳаракатланаётган автомашиналар фаровонлик рамзи сифатида ҳам намоён бўлади.
Автотранспорт воситаларининг тобора кўпаяётганлиги эса ҳайдовчилар зиммасидаги маъсулиятни ҳам бир неча баробар оширади.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича божхона ходимлар орасида тушинтириш ишларини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида ИИВ ЙҲХБ ходими Қ.Муратов иштирокида учрашув ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган йўл-транспорт ходисалари, уларда халок бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақидаги статистик маълумотлар келтириб ўтилди.
Бундан ташқари йўл транспорт ходисалари тезликни ошириш ва спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автотранспорт воситаларини бошқариш вақтида юз бераётган автоавариялар тўғрисида маълумот берилиб, қоидаларига қатъий риоя қилиш, бошқарувидаги автотранспорт воситаларини тўлиқ жихозланган ҳолда, яъни биринчи ўринда барча ҳужжатларининг мавжудлиги, автотранспорт воситасининг соз ҳолдалиги ҳамда автотранспорт воситасини бошқара олиш имкониятига асосий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Сўнг бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Е.Ибрагимов сўзга чиқиб, божхона ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган хизмат автомашинасини ҳамда шахсий автомашиналарини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариш мумкин эмаслиги, ДБҚнинг кўрсатма ҳатлари асосида спиртли ичимлик истеъмол қилиб бошқарганлик учун божхона органларидан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чораси белгиланганлиги, шунинг билан бирга хизмат автотранспорт воситаларини хизмат заруриятисиз тунгги вақтларда бошқармаслик, хизмат автотранспорт воситалари бошқарманинг автотураргоҳида сақланиши лозимлигини эслатиб ўтди.
Хулоса ўрнида айтганда, йўл қоидаси — умр фойдаси эканлигини ёддан чиқармаслигимиз ва бунга доимо амал қилишимиз лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
7.07.2018