Китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур бағишлайди, жаҳолатга барҳам беради, турли-туман ёмон фикрларни, васвасаларни миядан чиқаради, хотирани кучайтириб, фикрлаш қобилиятини яхшилайди
Тадқиқотларда аниқланишича, муттасил китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти юқори бўлар экан шунингдек мия олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади.
2018 йил 7 декабр куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан ходимларни илмий-маърифий, маънавий ҳамда сиёсий ва мафкуравий савияларини янада юксалтириш мақсадида бошқарма ҳудудида китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур ярмаркада божхона ходимлари жаҳон ва миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари хамда ўзларини қизиқтирган мавзулардаги илмий, сиёсий, мафкуравий шунингдек чет тиллардаги китобларни харид қилиш имконига эга бўлдилар.
7.12.2018