Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада байрам шукухи
1930
26 йилдирки, Конституциямиз Ўзбекистонда тинчлик-хотиржамликни, сиёсий барқарорликни, иқтисодий тараққиётни, ижтимоий тотувликни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаб келмоқда. Ҳар йили 8 декабрь бутун юртимизда катта тантана қилиниши том маънода юртдошларимиз учун саодат йўлини кўрсатган қутлуғ сана эканлиги билан диққатга сазовордир.
Фарғонада байрам шукухи

Фарғона вилояти божхона бошқармасида ҳам ана шу муҳим санага бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоятимизда хизмат қилаётган божхона ходимлари ва фидокорона хизматлари билан ўрнак бўлиб келаётган, юртимиз равнақига ўзининг ҳиссасини қўшган ходимларнинг ота – оналари,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўтказилган тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов очиб, Конституциямиз ёрқин келажагимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, тинчлик ва тараққиёт, Ватан озодлигини кафолатлаб берган муҳим ҳужжат, ҳар биримизнинг ғурур ва фахримиз эканлигини таъкидлади. Қутлуғ сана муносабати билан йиғилганларни самимий табриклар экан, бир гуруҳ божхона ходимларининг ота-оналарига халқимизга, Ватанимизга сидқидилдан хизмат қиладиган, юрт фаровонлиги, тинчлиги учун куч ғайратини аямайдиган, ўз ишига содиқ бўлган фарзандларни тарбиялаб, вояга етказганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Тадир давомида ота-оналарга Фарғона вилоят божхона бошқармаси рахбариятининг ташаккурномалари тақдим этилди.

– Хар бир ота она фарзандининг ортидан миннатдорчилик, ташаккур тарзида бирор нима эшитса бу ота она учун энг олий  бахт, мана бугун мен фарзандим Орифжон Сотволдиевнинг қилган камторона хизматлари бошқарма раҳбарияти томонидан эътироф этилиб менга ташаккурнома тантанали равишда тақдим этилди – дейди мукофотланган оталардан бири. -Тараққиётимиз ва атрофимиздаги бунёдкорликлар учун муҳтарам Президентимиздан миннатдормиз.

 

7.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг