Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида депуталар, ёшлар етакчилари иштирокида Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
2263
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Ёшлар иттифоқининг Сергели тумани кенгаши билан ҳамкорликда давлатимизнинг Бош Қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Миллий кинология марказида депуталар, ёшлар етакчилари иштирокида Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Мадҳиямиз садолари остида бошланган тадбирда Ёшлар иттифоқи аъзолари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан Сергели тумани кенгашига сайланган депутат С.Қўчқоров, мазкур партиянинг Сергели тумани кенгаши Раиси А.Абдуқодиров, Сергели тумани Маънавият бўлими бошлиғи Б.Адилов ҳамда Ёшлар итфоқининг Сергели туман етакчиси Г.Суворовалар иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, Конституция - ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, миллий давлатчилиги ривожини, фуқаролари ҳаётини, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берадиган асосий қонунидир.

Инсонларнинг озод ва обод яшаши, меҳнат қилиши, илм олиши, фикрлаш ва сўзлаши, сайлаш ва сайланиши, тил ва дин эркинликларидан фойдаланиши каби ҳуқуқларининг асосий кафиллигини олувчи Бош қонун сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий даражага кўтарди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар, фуқароларимизнинг турмушини яхшилашга, қудратли давлат барпо этишга, халқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан маданият, санъат ва маорифни ривожланиши ва тараққий эттиришга, бир сўз билан айтганда, обод ва фаровон ҳаёт қуришга, бунёдкорликка қаратилган.

Тантанали тадбир якунида меҳмонларга Миллий кинология марказининг асосий фаолияти, кинолог ва хизмат итларининг ўқув-ўргатув жараёнлари билан таништирилиб, хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.

 

 

7.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг