Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар йўловчи автобуси шифтларига бекитилган 87 млн. сўмлик товарларни тўхтатиб қолишди
2233
Хабарингиз бор, жорий йил бошида йўловчиларга янада қулайлик туғдириш мақсадида қўшни давлатлар билан бир қатор шаҳарлараро автобуслар қатнови йўлга қўйилган эди ва уларнинг божхона назорати соддалаштирилган тартибда, тезкорлик билан амалга ошириб келинмоқда.
Божхоначилар йўловчи автобуси шифтларига бекитилган 87 млн. сўмлик товарларни тўхтатиб қолишди

Афсуски, айрим шахслар томонидан ушбу имкониятларни суистеъмол қилган ҳолда мазкур автобус орқали товар-моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона постига кириб келган навбатдаги “Чимкент-Тошкент” йўналишидаги автобусни божхона кўригидан ўтказиш давомида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга бўлган уриниш фош бўлди.

Қарангки, автобус ҳайдовчиси умумий қиймати 87 млн. сўмдан ортиқ бўлган 10 турдаги дори воситаларини, 980 қути тамаки маҳсулотлари, шунингдек авто эҳтиёт қисмлар, радиоприёмниклар ва энергетик ичимликларни автобуснинг шифт қисмига моҳирлик билан яширганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

7.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг