Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олийгоҳ профессор ўқитувчилари, тингловчилар, божхона фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланганидек, халқимиз сиёсий тафаккурининг маҳсули бўлган Асосий қонунимиз Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолатидир.
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қайта ташкил қилинган, моҳиятан янгиланаётган ушбу олийгоҳ божхона органлари ходимларининг касбий маҳоратини оширишни таъминловчи, соҳа бўйича илмий-тадқиқот масалаларини комплекс тарзда янгича мазмун ва шаклда ташкил этишга хизмат қилмоқда.
Тадбир давомида Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари Уюшмаси томонидан Божхона институтининг иқтидорли ва аълочи тингловчилари учун жорий қилинган “Намунали божхона тингловчисига” кўчма вимпели ва кўкрак нишонининг навбатдаги 6 нафар соҳиблари тақдирланди. Эндиликда уларнинг ота-оналарига божхона фахрийлари номидан миннатдорлик мактублари ҳам йўлланади.
Божхона тизими учун кадрлар тайёрлаш ишига кўмаклашиш, тингловчиларда танлаган касбига қизиқиш ва садоқатини ошириш, уларни миллий божхона тарихи ва анъаналари руҳида тарбиялаш, иқтисодий, ҳуқуқий, эстетик билимларни, шунингдек, хорижий тилларни мукаммал эгаллашга даъват қилиш, интизоми ва намунали хулқи, спортда юқори натижаларга эришиши йўлида ёрдам бериш учун йўлга қўйилган бу хайрли анъана мана бир неча йилдирки давом этиб келмоқда.
6.12.2018