Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўнгиллар обод бўлди
1727
Инсон ҳаётида шундай босқичлар борки, бу даврда ҳар қандай одам оила, давлат, жамиятнинг меҳр-эътибори, кўмагига эҳтиёж сезади. Бу болалик ва кексалик йилларидир. Қолаверса, тақдир тақозоси билан туғма хасталик ёки ҳаёт давомида орттирилган бирор оғир касаллик ва фавқулодда ҳолатлар туфайли меҳнат қобилиятини йўқотган инсонга ўзгаларнинг доимий кўмаги, меҳр-эътиборига муҳтож бўлади.

3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни 1992 йилдан дунё миқёсида кенг нишонланади. Шу муносабат билан республикамизда ҳам таълим муассасалари, турли ташкилотлар, бутун жамоатчилик иштирокида кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилади.

Ана шундай тадбирлардан бирида Хоразм вилояти божхона бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси етакчилари билан биргаликда Урганч шаҳридаги жисмоний имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинди.

Ўсиб келаётган ёш авлодни она-юртга муҳаббат ва садокат руҳида тарбиялаш ҳамда меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда имконияти чекланган болалар ва уларнинг оилалари моддий рағбатлантирилди.

Имконияти чекланган бу инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига хурсандчилик улашиш ҳар бир инсон учун ҳузурбахш ва улуғ савобли амаллардан эканига шубҳа йўқ.

Бу каби тадбирлар орқали қанчадан-қанча меҳрга ташна кўнгиллар обод бўлди десак, янглишмаймиз.

 Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

4.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг