Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода Бош қомусимизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1935
Конститутциямиз – улкан ижодий ва яратувчанлик қудрати, тенглик ва тинчлик каби эзгу қарашларга йўғрилган бош қомусимиздир. У ривожланган ва тараққий этган давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги эришган ютуқлари ҳамда тарихий тажрибаларга таяниб қабул қилинган. Шунинг учун ҳам Конститутциямиз халқимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий ҳаётида катта аҳамиятга эга.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча масканларида мустақиллигимиз кафолати ҳамда бош қомусимиз ҳисобланган Конститутциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбирлар кенг кўламда нишонланмоқда. Худди шундай тадбирлардан бири Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам бўлиб ўтди.

Унда божхона ходимларига Констутциянинг давлат мустақиллигини таъминлашда тутган роли ва унда инсон ҳуқуқларининг не чоғлик устун қўйилганлиги батафсил тушунтирилди.

Йиғинда сўз олганлар, Ўзбекистонимизнинг то ҳурликка эришгунгача бўлган тарихи, миллатдошларимизнинг инсон ҳуқуқлари борасида олиб борган курашлари, давлатчилигимизда юз берган юксалишлар борасида тушунтириш бердилар.

Шунингдек, тадбирда халқимизнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларда қонун ва фармонларга нисбатан ҳурмат руҳини кучайтиришда божхона органларининг тутган ўрни ва аҳамияти борасида ҳам маърузалар қилинди.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, мазкур тадбир нафақат кўтаринки руҳда ўтди шу билан биргаликда, божхона ходимларига Конститутциямизнинг жамият ҳаётимизда тутган беқиёс ўрни яна бир карра эслатиб ўтилди.

Зероки, Ўзбекистон Конститутцияси халқимизнинг умумий ақл-идроки самарасидир. Унда орзу-умидларимиз акс эттирилган ва суверен давлатимизнинг тобора ривожланиб боришида ўз ифодасини топади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

6.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг