Чунончи, “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган В.М.га тегишли қўл юкларини холислар иштирокида кўздан кечиришганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки савол-жавоб вақтида айтилмаган, қарийб 11,5 миллион сўмлик 14 турдаги биологик актив қўшимчаларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз юртимизга олиб кираётганлиги маълум бўлди.
Вилоят божхона бошқармасининг «Ховособод» чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи вакиллари қўшни давлатдан юртимизга ўтаётган фуқаро А.И бошқарувидаги автотранспорт воситасини текширувдан ўтказишди. Аввалига автоулов ичида ҳеч нарса йўқдек кўринди. Бироқ фуқаронинг гап-сўзлари ва ўзини тутиши божхоначиларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг машина салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганда автомашина юкхонасига яшириб қўйилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки савол-жавоб вақтида айтилмаган, умумий қиймати 900 000 сўмлик “Милано” номли жами 90 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги енгил автотранспорт воситасининг юкхонасида ҳам умумий қиймати 700 000 сўмлик “Милано” номли жами 70 қути тамаки маҳсулотларини яшириб қўйилган экан. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
5.12.2018