Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яшил” йўлакда аниқланган қонунбузарлик
1937
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан “Тошкент” халқаро аэропорти орқали контрабанда ашёлари, хусусан, наркотик ва психотроп моддаларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
“Яшил” йўлакда аниқланган қонунбузарлик

Аммо шунга қарамай, қонунга хилоф равишда таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини юртимизга олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.

Жумладан, “”Дели-Тошкент” йўналишида учиб келган, божхона назорати зонасининг “яшил” йўлаги орқали ҳаракатланган фуқаро Р.Н. нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

         Натижада, унга тегишли бўлган сумка ичида декларацияланмаган 8 та конвалютадаги 120 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи  “Tramadol Hydrochloride and Acetaminophen Tablets USP Calpol T” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли процессуал хужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг