Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззах вилояти божхоначилари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни фош этишди
1628
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Хусусан, Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси ҳудудида аниқланган ноқонуний ҳолат  шулар жумласидандир.

Туманнинг Ержар маҳалласида яшовчи Х.Ф.нинг хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу шахс ўз хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, сифати кафолатланмаган умумий қиймати тахминан  31 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситаларни сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу маҳсулотлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олиниб, вақтинча сақловга  топширилди. Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

4.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг