Жумладан “Яллама” чегара божхона постига “Нексия” русумли автотранспорт воситасида кириб келган З.А. исмли фуқаро божхоначиларда шубха уйғотди.
Бу шубҳалар эса бежиз эмас экан. Оғзаки савол жавобдан сўнг, холислар иштирокида ушбу шахснинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, республикамизга тегишли рухсатномаларсиз олиб кирилиши тақиқланган ҳамда белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган нархи 5,3 млн. сўмлик 1 дона учувчисиз учиш аппарати, 1 дона электрошокер, 14 шиша коньяк ва вискиларни ноқонуний равишда республикамизга олиб кираётгани аниқланди.
“Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган Х.Т.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида эса оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ҳамда тегишли меъёрдан ортиқча бўлган қиймати 6,8 млн. сўмлик 19 турдаги, 342 дона кўзойнакларни яшириб олиб киришга урингани зое кетди.
Мазкур пост ходимларида шубҳа уйғотган яна бир фуқаро А.Ш. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, бел ва оёқ қисмларига скотчлаб яширилган ҳолда қиймати 2,4 млн сўмлик 48 дона уяли алоқа воситаларини республикамизга олиб кираётганида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текшируви олиб борилмоқда.
4.12.2018