Божхона ходимлари ҳам юртимизга гиёҳванд моддаларни ноқонуний кириб келишини олдини олиш йўналишида барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.
Шунга қарамай, юртимизга гиёҳвандлик воситаларини яширинча, ноқонуний тартибда олиб киришга бўлган уринишлар хам учраб турибди.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк поезди “линда” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, поезд таркибидаги юк вагонининг кўз илғамас, хуфия жойига оқ матога ўралган 68,24 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
4.12.2018