Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органлари тарихида илк маротаба бевосита чегара божхона постининг ўзида ток-шоу тасвирга олинди
4442
"Ўзбекистон-24" телеканалининг "Тараққиёт формуласи"  ток-шоуси Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Яллама" чегара божхона постида бўлиб ўтди. 
Божхона органлари тарихида илк маротаба бевосита чегара божхона постининг ўзида ток-шоу тасвирга олинди

"Ўзбекистон-24" телеканалининг "Тараққиёт формуласи"  ток-шоуси Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Яллама" чегара божхона постида бўлиб ўтди. 

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари И.Мухторов сўзга чиқди.

Тадбирда мамлакатимизда ташқи савдо фаолиятини эркинлаштиришга қаратилган жадал ислоҳотларни олиб бориш, божхона тизимида рақамли технологияларни қўллаш кўламини ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш борасида Давлат божхона хизмати органларида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, Соҳани рақамлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш йўналишида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-122-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармоннинг 2-иловаси билан 2022-2023 йилларда божхона расмийлаштирув жараёнларини рақамлаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. Ушбу “Йўл харитаси” ижроси бўйича ўтган 5 ой давомида 3 та ахборот тизими ва 2 та интерактив хизмати амалиётга жорий этилди (йил бошидан 7 та ахборот тизими, 4 та интерактив хизмат).

Асосий ахборот тизимлари ва интерактив хизматлар:

Республикага кириб келаётган транспорт воситаларига тегишли маълумотларни, шунингдек, чегара ўтказиш пунктларида тўланиши лозим бўлган йиғимларни олдиндан автоматик ҳисоблаш ва тўлаш жараёнларини рақамлаштириш бўйича “Е-Транзит” ахборот тизими;
Хавфларни таҳлил қилиш ва танлаб текширишга асосланган “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими;
Товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича “Е-Экспертиза” ахборот тизими;
Чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратини таъминлайдиган “Божхона аудити” ахборот тизими;
товарларни “чегара - расмийлаштирув постлари” занжири асосида назорат қилишнинг ягона тизимини йўлга қўйишга қаратилган
“Божхона ва юк операциялари” ахборот тизими;
экспортда мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган автотранспортларни давлат чегарасидан тезкор ўтишини ташкил этишга қаратилган “E-Navbat” интерактив хизмати;
Автомобил транспортида ташилаётган юклар тўғрисида маълумот тақдим этиш учун “Олдиндан электрон маълумот тақдим этиш” интерактив хизматидан мунтазам равишда фойдаланилиб келинади.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасида Халқаро автомобиль транспорт иттифоқи (IRU) Бош котиби (Умберто Де Претто) билан учрашув ўтказилиб, божхона ва транспорт ҳужжатларини рақамлаштириш йўналишида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича келишувлар имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони 1-иловаси билан 2022 йилда божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар режасида “Довут-ота”, “Навоий” ҳамда “Ғишткўприк” чегара божхона постларини капитал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация қилиниши белгиланган бўлиб, ушбу топшириқ ижроси юзасидан Давлат божхона қўмимитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Чегара божхона постлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Қарор лойиҳа тасдиқланиши билан чегара божхона постлари тўлиқ реконструкция қилинади. Бу эса, божхона постлари орқали товарлар ва транспорт воситалари ўтказувчанлигини оширишга хизмат қилади.

Тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар бўйича:

Ўтган қисқа даврда, тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини тақдим қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Жумладан:

божхона расмийлаштирувида талаб этиладиган 10 дан ортиқ рухсат берувчи тартиб-таомиллар бекор қилинди;
декларацияларни автоматик рўйхатга олиш тизими жорий этилди;

(аввал 2-3 соат, ҳозир 5 дақиқа сарфланмоқда, бу ўз навбатида коррупцион ҳолатлар олдини олишга хизмат қилади)

товарларни инсон аралашувисиз расмийлаштиришга қаратилган “Автоматлаштирилган тарзда чиқариш” ахборот тизими жорий этилди;
кўриклар сони 1,7 мартага камайиб, самарадорлик 2 баробарга ортди;
умумий вақт сарфи экспортда 4,5 мартага ва импортда 2 баробарга қисқарди;
“Ягона дарча” божхона ахборот тизими яратилиб, 12та органнинг
60 турдаги рухсатнома ҳужжатларини ушбу тизим орқали олиш имконияти яратилди;

(54 мингдан ортиқ ТИФ қатнашчилари томонидан 1,3 млн.дан ортиқ рухсатнома ҳужжатлари ушбу тизим орқали олинди)

ваколатли иқтисодий операторлар институти кенг жорий этилди;

(55 та операторга 3 100 та ҳолатда товарларни ўз омборларига тўғридан-тўғри туширишга ҳамда 72 млрд сўмдан зиёд тўловларни кечиктириб тўлашга рухсат берилди)

декларациялаш жараёни тўлиқ масофавий шаклга ўтказилиб, барча ҳудудларда “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилди.

Мазкур барча ишлар ҳалол тадбиркорларнинг вақти ва молиявий харажатлари кескин қисқартиришда ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Кўрсатувда Давлат божхона қўмитаси ҳамда бир қатор вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари,  миллий ва хорижий ташувчилар,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

24.10.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг