Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона органларида коррупцияга қарши курашишнинг комплаенс назорат тизими: янгиликлар ва натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
4224
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Божхона органларида коррупцияга қарши курашишнинг комплаенс назорат тизими: янгиликлар ва натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
“Божхона органларида коррупцияга қарши курашишнинг комплаенс назорат тизими: янгиликлар ва натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Миллий матбуот марказида “Божхона органларида коррупцияга қарши курашишнинг комплаенс назорат тизими: янгиликлар ва натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов, соҳавий бошқарма бошлиқлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги  вакиллари, қўмитанинг мутасадди ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида, сўнгги бир йил давомида 28 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Маълумки, жорий йилнинг 17 февраль куни Муҳтарам Президентимиз раислигида божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда берилган топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида жорий йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастури тасдиқланди.

Дастурга биноан 2022 йил 1 сентябрдан халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ходимларнинг ушбу тизим бўйича билим ва малакасини ошириш йўлга қўйилди.

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан кадрларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш, бунда, танлов жараёнлари натижаларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилиши таъминланди.

2022 йил 1 июлдан эътиборан, бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимни ротация қилиш тартиби жорий этилди. Ротация тартиби қўлланиладиган лавозимлар рўйхати ва мезонларини аниқ белгилаш асосида ушбу механизм такомиллаштирилди.

Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига тўлиқ риоя этиш ҳамда божхона тизими фаолиятида очиқлик принципларига амал қилиш даражасини ошириш бўйича Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 18 июнда Давлат божхона  хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги концепцияси тасдиқланди.

2023 йил 1 январдан эътиборан божхона органлари ходимларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларациялаш амалиёти босқичма-босқич жорий этилади. Шу мақсадда, тегишли Низом ишлаб чиқилиб, Давлат божхона қўмитаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тасдиқланди.

2022 йил 16 сентябрда Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Натижада, божхона органи томонидан божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатларни зарурат бўлганда қўшимча сўраб олиш амалиётини жорий этиш орқали ушбу ҳужжатларни мажбурий талаб этиш тартиби бекор қилинди.

2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларида расмийлаштириш тартиби республикамизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.

2022 йил ноябрь ойидан божхона органлари ходимлари фаолиятини рейтинг асосида KPI тизими бўйича баҳолаш орқали уларни рағбатлантириш йўлга қўйилади.

Божхона постларида ҳуқуқбузарликларни қайд этиш, расмийлаштириш жараёнларида божхона органларининг мансабдор шахслари ўртасидаги вазифалар тақсимоти қайта кўриб чиқилди.

Божхона фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич коррупцияга қарши экспертизадан ўтказган ҳолда, коррупциядан холи божхона қонунчилигини яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Божхона органлари билан жамоатчилик, нодавлат ташкилотлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлиги оширилади.

Бунда, коррупцияга оид муаммоларни ўрганишда божхона органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида учрашувлар ташкил этиш, улар ўртасида аноним сўровномалар ўтказиш, ходимларнинг яшаш жойлари, шароитларини ўрганиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш янада кучайтирилади.

Ўтган даврда шахcий таркиб билан 651 маротаба, тадбиркорлик субъектлари билан 57 маротаба, ходимларнинг оила аъзолари билан 24 маротаба коррупция  ва унинг салбий оқибатлари бўйича йиғилишилар ўтказилган.

Шунингдек, 1226 нафар ходимлар билан индивидуал профилактик тушунтиришлар ўтказилган. 284 нафар ходимларнингяқин қариндошларига улар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган антикоррупцион мазмундаги умумий ва индивидуал шаклдаги огоҳлантириш хатлари юборилди.

Ходимлар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш ва муҳитни соғломлаштириш мақсадида 142 нафар ходим бошқа лавозимга ўтказилди.

Ҳисобот даврида 31 маротаба ахлоқ судлари ўтказилиб, 50 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Ахлоқ судлари якунларига кўра, 26 нафар ходимга нисбатан таъсирчан чоралар, 24 нафар ходимга нисбатан турли интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Хизматнинг тўғри ташкил этилганлиги ва ходимлар ҳушёрлигини ошириш мақсадида божхона постларида 903 маротаба хуфиёна ва ошкора текширувлар ўтказилиди.

Айниқса, Коррупцияга қарши кураш агентлиги билан ҳамкорликда Давлат божохна қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ҳамда Миллий кинология марказида божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ, қоидалари бўйича режа-жадвали асосида ўқув курслари ташкил қилинди.

Соҳада коррупциянинг олдидни олишда энг муҳим йўналиш бу тизимни рақамлаштиришдир.

Ҳозирда божхона органлари фаолиятига доир 49 та ахборот тизимлари ва 33 та интерактив хизматлар йўлга қўйилган. Сўнгги бир йилни ўзида 12 та ахборот тизимлари ва интерактив хизматлари ишлаб чиқилди. “E-ҳужжат”,

“Е-Архив”, “Е-қарор”, “Авиа API/PNR”, “E-Navbat”, “Шаффоф тизими”, “Божхона ходими”, “Транспорт назорати” ва “Коррупциявий хавфлар” каби ахборот тизимлари номидан кўриниб турибди-ки, энг аввало тизимдаги коррупцион омилларни батараф этишга катта ҳисса қўшади.

Мазкур йўналишдаги кўрилаётган чора-тадбирлар ўзининг муносиб эътирофини топмоқда.

Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги баҳолашдан ўтказилди.

Унга кўра, Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги “яхши” (91 балл) деб топилиб, натижаси ОАВда эълон қилинди.

Шунингдек, куни кеча пойтаҳтимизнинг "Hyatt Regency Tashkent"  меҳмонхонасининг мажлислар залида "II Тошкент Аксилкоррупция форуми" бўлиб ўтди. Ушбу форумда коррупцияга қарши курашиш йўналишида самарали фаолият олиб борган ташкилотлар муносиб тақдирланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Комплаенс-назорат" тизимини самарали жорий этган ташкилот сифатида эътироф этилди.

Тадбир сўнгида ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар томонидан берилган саволларга ДБҚнинг мутасадди ходимлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

27.09.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг