Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси йигитларни ишга таклиф қилади
5349
Давлат божхона қўмитаси қўйидаги бўш лавозимларга эркакларни хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Довут ота” чегара божхона пости ҳамда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига 1 нафар божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори (олий маълумот талаб этилади);

2. Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона постига 2 нафар Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори (1 нафарига олий маълумот, 1 нафарига эса ўрта-махсус маълумот талаб этилади);

3. “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона постига 2 нафар Божхона назорати ва расмийлаштируви гуруҳи кичик инспектори (1 нафарига олий маълумот, 1 нафарига эса ўрта-махсус маълумот талаб этилади);

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган, ОЛИЙ (ёки ўрта-махсус) маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир – бўйи 170 см.дан кам бўлмаган ЭРКАКЛАР қабул қилинади.

Олий маълумот талаб этадиган лавозимларга номзодлар иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, солиқ, божхона иши, юриспруденция, хорижий филология, товаршунослик ёки озиқ-овқат технологияси мутахассислиги эга бўлиши ҳамда камида битта чет тилини билишлари лозим.

“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 2 ноябрига қадар https://new.customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

20.10.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг