Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳамёнга жойланган гиёхвандлик воситаси фош этилди
1632
Мамлакатимизда гиёхвандлик воситалари билан муомала қилиш қатъий чекланган ва мазкур моддалар эркин фуқаролик муомаласидан чиқарилган. Ушбу моддалар билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ва ноқонуний айланишига қарши миллий қонунчилик асослари яратилган, шунингдек қонун бузилиш холатлари учун жавобгарлик белгиланган.
Ҳамёнга жойланган гиёхвандлик воситаси фош этилди

Шунга қарамасдан, гиёхвандлик воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида аниқланган қонун бузилиш холати хам шулар жумласидандир.

Божхона постининг “кириш” пиёдалар залига кириб келган Афғонистон Ислом Республикаси фукароси М. С. божхона назоратидан ўтказилганда, ҳамёнида  соф оғирлиги 13,12 грамм бўлган  шаффоф целлофанга ўралган “гашиш” гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув харакатлари  олиб борилмоқда.

4.12.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг