Танлов иштирокчилари давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг 2022 йил якунларига доир очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда тайёрлаган ўз ижодий ишланмаларини @husentangriev телеграм манзили орқали юборишлари мумкин.
Божхона хизмати органлари фаолиятига доир очиқ маълумотларнинг янгиланган версиясини 2023 йил 7 январдан эътиборан Давлат очиқ маълумотлар порталидаги қуйидаги ҳавола орқали кўчириб олишлари мумкин
https://data.egov.uz/organizations/84
Танлов учун тақдим этилган видеографика ва инфографикалар Божхона қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади ва баҳоланади.
Энг яхши деб топилган видеографикаларнинг марказий телеканаллар орқали намойиши йўлга қўйилади.
Танлов учун ижодий ишланмалар жорий йилнинг 24 январига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар 26 январь – давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.
5.01.2023