Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси муносабат билдиради
5382
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради.

2022 йил 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларда божхона ходимларига янги йил байрами муносабати билан берилган мукофот пуллари қайтариб олинганига доир хабарлар тарқалди.

Таъкидлаш жоизки, божхона ходимларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, янги йил муносабати билан шахсий таркиб ДБҚ раисининг буйруғига биноан рағбатлантирилди.

Мазкур мукофот пулларининг 50 фоизи олиб қолиниши юзасидан бошқарма томонидан кўрсатма берилмаган. Аксинча, ходимларга ўз ихтиёрларига биноан хизмат кийим бошларини янгилаш юзасидан берилган тавсиялар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

30.12.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг