Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилояти божхона бошқармаси муносабат билдиради
5890
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда Фарғона халқаро аэропортида шарт-шароитларга нисбатан билдирилган эътирозлар юзасидан муносабат билдиради.

Сўнгги йилларда “Фарғона халқаро аэропорти” чегара божхона назоратида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш юзасидан кенг кўламдаги ишлар олиб борилди. Хусусан, икки йўлакли – “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий қилинди.
2022 йилнинг 9 ойи давомида мазкур пост орқали ҳаракатланган 2010 минг нафардан зиёд йўловчиларининг 95 фоизи айнан “яшил” йўлакдан, яъни божхона назорати шакллари қўлланилмаган ҳолда ҳаракатланган.
Йўловчиларнинг қўл юки ва багажлари тегишли шубҳа-гумонлар мавжуд бўлганда, фақатгина танлаб олиниб, божхона назоратидан ўтказилмоқда.
Натижада, 2022 йил 9 ойи давомида мазкур постдан аниқланган 298 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати салкам 3,3 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинган.
Хусусан, 942 млн. сўмлик заргарлик буюмлари, 584 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар, 307 млн. сўм эквивалентдаги нақд хорижий валюталар шулар жумласидандир.
Шу ўринда йўловчилар ҳам божхона постида ўз хизмат вазифаларини бажараётган божхона ходимларининг қонуний талабларини бажаришга масъул эканликларини унутмасликлари лозим. Бу билан мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшган бўласиз.
Агар Сиз мазкур божхона пости орқали ҳаракатланаётганингизда муаммоли вазиятга дуч келсангиз ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақида зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг 73-249-07-00 телефон рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз.
Мурожаатлар анонимлиги ва қонуний кўриб чиқилиши кафолатланади.

22.10.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг